ТЎЛОВГА ҚОБИЛИЯТСИЗЛИКДА ҚАРЗДОРНИНГ МУЛКИЙ ҲУҚУҚЛАРИНИ СУИИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ «TANAIS AERO» ХК ИШИ МИСОЛИДА
Keywords:
Калит сўзлар. тўловга қобилиятсизлик, ҳуқуқни суиистеъмол қилиш, қарздорнинг мулкий ҳуқуқлари, дебиторлик қарздорлиги, тугатиш массаси, суд бошқарувчиси, янги очилган ҳолатлар, юридик шахсни тиклаш, кредиторлар ҳуқуқлари.Abstract
Аннотация. Мақолада “Tanais aero” хусусий корхонасига оид суд иши мисолида
тўловга қобилиятсизлик муносабатларида қарздорнинг мулкий ҳуқуқларини суиистеъмол
қилиш эҳтимоли ва тугатиш бошқарувчисининг фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлиги масалалари
таҳлил қилинган. Қарздорнинг бошқа ташкилотларга ўтказган маблағлари бўйича талаб қилиш
ҳуқуқларини аниқлаш, уларни тугатиш массасида ҳисобга олиш ва ундириш чораларини
кўришга оид ҳуқуқий муаммолар ўрганилган. Бунда мулкий ҳуқуқни суиистеъмол қилиш,
қонуний мажбуриятларни лозим даражада бажармаслик ва зарар етказишнинг ҳуқуқий асослари
ўзаро фарқланган. Суд ишидаги ҳолатлар 2019-2020 йилларда амал қилган банкротлик
қонунчилиги ва амалдаги тўловга қобилиятсизлик қоидалари асосида баҳоланган. Таҳлил
натижасида тугатиш бошқарувчисининг фаолиятини дебиторлик қарзининг ундирилмаганига
қараб эмас, балки талаб қилиш ҳуқуқини аниқлаш, уни амалга ошириш имкониятини баҳолаш
ва қабул қилинган қарорни асослаш бўйича мажбуриятларнинг бажарилишига қараб баҳ олаш
таклиф этилган.
References
Фойдаланилган адабиётлар ва манбалар
1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 20 апрелдаги «Tanais aero» хусусий корхонасига оид 4-1401-1903/1688-сонли
иқтисодий иш бўйича қарори.
2. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 24 апрелдаги 474 -II-сонли Қонуни
таҳриридаги «Банкротлик тўғрисида»ги Қонун (2019–2020 йилларда амалда бўлган таҳрир). 128,
130, 139, 142, 144-моддалар. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси. URL:
3. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (биринчи қисм). 1995 йил 21
декабрь. 9, 14-моддалар. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси. URL:
4. Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 12 апрелдаги ЎРҚ -763-сонли «Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонуни. 23, 25, 63–68, 144, 146, 155, 158, 160-моддалар.
Қонунчилик маълумотлари миллий базаси. URL: https://lex.uz/docs/5957612